s
Кредит муносабатлари замонавий иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан фуқаролар ҳамда юридик шахсларга кредит маблағлари ажратилиши иқтисодий фаолиятни ривожлантиришга хизмат қилади. Бироқ кредит шартномаси шартлари бузилганда, кредитни ўз вақтида қайтармаслик, фоизларни тўламаслик ёки шартнома юзасидан бошқа низолар келиб чиққанда, улар фуқаролик судлари томонидан кўриб чиқилади.
Кредит шартномаси — бу банк ёки бошқа кредит ташкилоти қарз олувчига белгиланган миқдорда пул маблағини ажратиш, қарз олувчи эса ушбу маблағни белгиланган муддатда фоизлари билан қайтариш мажбуриятини оладиган шартномадир.
Кредит шартномаси ёзма шаклда тузилади ва унда, кредит суммаси, фоиз ставкаси, қайтариш муддати, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлик чоралари ва низоларни ҳал қилиш тартиби белгиланади.
Кредит шартномаси юзасидан судга мурожаат қилиниши мумкин агарда кредит қарзининг ўз вақтида қайтарилмаслиги, фоизларни тўлашдан бош тортиш, пеня ёки неустойка ундириш ҳақидаги низолар, гаровга оид мажбуриятларни бажармаслик, кредит шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаблар.
Кредит шартномаси билан боғлиқ фуқаролик ишини кўриш судда кўриш тартиби, ишни қабул қилгандан кейин, иш юритишни қўзғатади, тарафларга хабарнома юборади, далилларни текширади, тарафларнинг тушунтиришларини эшитади, зарур ҳолларда экспертиза тайинлайди, суд муҳокамасини ўтказади ва қарор қабул қилади.
Суд кредит шартномасининг қонунийлигини, қарздорлик ҳисобининг тўғрилигини, фоиз ва жарималарнинг қонунчиликка ҳамда шартнома шартларига мувофиқлигини баҳолайди. Кредит шартномаси билан боғлиқ фуқаролик ишини кўришда далиллар муҳим аҳамиятга эга, кредит шартномаси, банк ҳисобварақлари маълумотлари, тўлов топшириқномалари, электрон тўлов ҳужжатлари, ёзишмалар ва эксперт хулосалари.
Хулоса қилиб айтганда, кредит шартномаси билан боғлиқ фуқаролик ишларини кўришда суд шартнома шартлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тақдим этилган далиллар ҳамда фуқаролик ва процессуал қонунчилик талабларига таянади.
Суднинг асосий вазифаси тарафларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, низони қонун асосида ҳал этиш ва мажбуриятларнинг адолатли ижросини таъминлашдан иборат. Кредит муносабатларида шартнома интизомига риоя қилиш ва мажбуриятларни виждонан бажариш иқтисодий барқарорлик ҳамда ҳуқуқий муносабатларнинг ишончли ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этади.
Фуқаролик ишлари бўйича
Урганч туманлараро судининг
судьяси Д.Солаева