s
USD: Rub: Eur:
2023-12-15 458

Пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан хабардормисиз?

 Қонунчиликка қўра, белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:

 

 (https://lex.uz/docs/112314#127178) I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;

 

 II гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;

 

 кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;

 

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

 

 II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

 

 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;

 

 1941 — 1945-йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 30 фоизи;

 

вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги, Миллий гвардиядаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Миллий гвардия ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи.

 

 Ўзбекистон олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача.

 

 ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

 

 театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 50 фоизи.

 

Дилмурод Ахмедов,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти

 

Мавзуга оид