s
USD: Rub: Eur:
2023-10-25 721

Коррупциянинг жамият ва давлат учун ижтимоий хавфли иллат

Коррупция сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида халқаро ташкилотлар томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир. Ҳатто, айрим сиёсатчилар томонидан коррупцияга глобал инқирозни келтириб чиқарувчи омил сифатида ҳам таъриф берилади. Ушбу масала мураккаб ва ечими қийин бўлиб, унга жамиятдаги бир касаллик деб қаралади. Коррупция давлатнинг турли тузилмаларига, жумладан, солиқ тизимига, ижтимоий соҳадаги ислоҳотларга ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Мамлакатимиздамазкурмуаммогақаршикурашборасида жиддийэътиборқаратибкелинмоқда.Ўтгандаврмобайнидакоррупцияважиноятчиликкақаршикурашишҳамдаунинголдиниолишгақаратилганмустаҳкамҳуқуқийбазаватизимлиамалиётшаклланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур Қонундан кўзланган мақсад коррупцияга қарши кураш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Давлат органи ходими, бирор бир шахс томонидан уни коррупцион ҳуқуқбузарликни содир этишга даъват қилиш ҳолати, шунингдек бошқа ишчилар томонидан шу каби ҳолатларнинг амалга оширилиши бўйича унга ошкор бўлган маълумотларни ўз раҳбари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этиши лозимлиги белгиланган. Мазкур мажбуриятларнинг бажарилмаслиги қонунчиликка мувофиқ тегишли равишда жазога тортилади.

Шу ўринда, “Коррупция ўзи нима деган” ўринли савол туғилади. Коррупция тушунчасига Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги қонунининг 3-моддасида таъриф бериб ўтилган бўлиб, коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш ҳисобланади.

Этимологик  жиҳатдан “коррупция” атамаси “бузиш, пора эвазига оғдириш” деган маънони англатадиган лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққан. Юридик энциклопедия муаллифларининг таъкидлашича, “коррупция - мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият имкониятларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги  жиноий фаолият”дир.

Ҳар бир мамлакат, халқ “жиноят” ва “коррупция” каби тушунчаларни ўз дунёқараши, тафаккури ва менталитети даражасига кўра ҳар хил тасаввур қилади. Айрим мамлакатларда коррупция порахўрликнинг синоними ҳисобланади, айрим мамлакатларда эса у кенгроқ - давлат ҳокимияти ва ҳатто жамиятнинг маънавий инқирози сифатида талқин этилади.

Умуман олганда, коррупция ҳодисасига кенг маънода ёндошадиган бўлсак, бу шунчаки жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эмас, балки маънавий бузилиш ҳолатидир. Шундай экан, ўйлаймизки, мазкур иллатга қарши курашда нафақат давлат органлари, балки, жамият ва умуман барча фуқароларимиз масъулдирлар.

Шундай экан, ҳар биримиз мамлакатимиз равнақи учун ушбу иллатга қарши курашишни асосий бурчимиз, деб билишимиз лозим.

 

Дилмурод Юсупов, Хоразм вилоят маъмурий судининг судьяси

 

Мавзуга оид