s
USD: Rub: Eur:
2024-12-06 133

Хусусий инвесторлар ташаббуси билан барпо этиладиган янги массивлар ҳудудидаги ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни расмийлаштиришнинг асосий шартлари белгиланди.

1. Хусусий инвесторлар томонидан қуйидаги ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бирлаштириш орқали саноат зоналари, аҳоли пунктлари ҳудудларининг қисмлари, хусусан, кўп квартирали ва якка тартибдаги уй-жой массивлари, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари (кейинги ўринларда — янги массивлар) барпо этилиши мумкин:
 хусусий инвесторга мулк ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, доимий фойдаланиш ва узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан тегишли бўлган ер участкалари;
  юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ер участкалари;
  кўп квартирали уйлар жойлашган ерлар;
  кўп квартирали уйларга туташ ҳамда умумий фойдаланишдаги ерлар.

. Хусусий инвестор юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни қуйидаги шартномалар асосида олиши мумкин:
 кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномаси;
 кўчмас мулкни айирбошлаш шартномаси, шу жумладан, мавжуд. объектни келгусида қуриладиган объект билан алмаштиришни назарда тутувчи, гаров билан таъминланган айирбошлаш шартномаси;
 ўзига тегишли ер участкаси ўрнида режалаштирилган янги объектни қуриш ва уни тасарруф қилиш ҳуқуқини юридик ва жисмоний шахсларнинг ўзида қолдириш тўғрисида шартнома.

Мазкур шартномалар тарафлар томонидан ўзаро келишув ва манфаатдорлик асосида тузилади ҳамда нотариал тасдиқланади ушбу шартномаларни тузишда тарафларга давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш тақиқланади.

3. Юридик ва жисмоний шахслар ҳамда хусусий инвестор ўртасидаги шартнома объекти мулкдорга мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган ва ушбу ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган қуйидаги кўчмас мулклар бўлиши мумкин:
 ер участкалари;
бино ва иншоотлар – Ер кодексининг 22-моддасига мувофик, ушбу объектлар жойлашган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, доимий фойдаланиш ва узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан бирга;
 кўп квартирали уйдаги турар ва нотурар жойлар — жой мулкдорларининг ҳар бири билан келишувга эришилган ва шартномалар тузилган тақдирда, ушбу кўп квартирали уй жойлашган ер участкасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга (бундан кўп квартирали уйларга туташ ҳамда умумий фойдаланишдаги ерларга бўлган ҳуқуқлар мустасно).

4. Давлат органлари ва муассасаларига, давлат корхоналари устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларига тегишли ep участкаларига бўлган ҳуқуқларни хусусий инаесторга ўтказиш давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади, бундан мазкур асосий шартларда назарда тутилган аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерларига ва улар устидаги объектларга бўлган ҳуқуқлар мустасно.

5. Тегишли ҳуқуқлар ушбу асосий шартларда белгиланган тартибда хусусий инвестор тасарруфига ўтган ерлар Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномаси (кейинги ўринларда — бирлаштириш далолатномаси) асосида ягона ер участкасига бирлаштирилади.

Бунда бирлаштирилаётган барча ер участкаларини ушбу ерларга бўлган ҳуқуқ тури, ёр участкаси ва унда қурилган объектнинг тури, объектнинг қурилиши тугалланган ёки тугалланмаганлигидан қатъи назар, ягона ер участкасига бирлаштиришга йўл қуйилади.

6. Бирлаштириш далолатномасини тузишда хусусий инвесторга тегишли ер участкалари оралиғида жойлашган (ушбу ерлар билан тўлиқ, ўраб олинган) қуйидаги ерлар ҳам ягона ер участкаси ҳудудига киритилади (Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 149-сон қарорига асосан Тошкент шаҳри ҳокимининг қарори билан реновация лойиҳаси амалга ошириладиган реновация ҳудуди чегарасига киритилган ерлар бундан мустасно):
 кўп квартирали уйлар атрофидаги (уйларга туташ) ер участкалари (Ер кодексининг 63-моддаси);
  аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари (Ер кодексининг 64-моддаси).

Бунда ушбу ерлардан доимий фойдаланиш ҳуқуқи (агар мавжуд. бўлса) бирлаштириш далолатномаси расмийлаштирилган кундан тугаган ҳисобланади.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov

Мавзуга оид