s
USD: Rub: Eur:
2023-12-28 471

Қимматга тушди

Ўзбекистон Республикаси ЖК 267-моддасининг1-қисми билан айбланган.Кимсанов Озодбек Улуғбек ўғли 1996 йил 10 февраль куни Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, ишсиз, муқаддам судланмаган, Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани, “Заркент” маҳалласи Тинчлик кўчаси, 126-уйда яшаган, 2023 йил 17 июнь куни қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулоса нусхасини 2023 йил 5 июль куни олган.

Судланувчи 2023 йил 16 июнь куни соат 05:00 ларда маст ҳолда ўзганинг транспорт воситасини олиб қочиб Тошкент шаҳрига етиб олиш мақсадида, Урганч шаҳар “Саноатчилар” кўчаси 17-уйдаги “Ёғочсоз” МЧЖга қарашли устахонадаги фуқаро Хажиев Жўрабек ўғлига тегишли “Mersedes Bens 200 E” русумли 90 U 603 RA давлат рақам белгили транспорт воситасини эшиклари қулфланмаганлиги ва калити автомашинанинг ўзида қолдирилганлигидан фойдаланиб, автомашинани бошқариб қасддан олиб қочиб бораётганида А-380-сонли Нукус-Тошкент автомобиль йўлининг Тўрткўл тумани, Ўзбекистон ОФЙ ҳудудидан ўтган 577-километрида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қатнов қисмидаги қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи темир тўсиққа урилиши оқибатида Ж.Хажиевга 29.870.000 сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Судланувчи О.Кимсанов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида турмуш ўртоғининг ота-онасини уйида яшаб келаётганлигини, Урганч шаҳар Саноатчилар кўчасида жойлашган “Турбо Мойка” автомобиль ювиш шохобчасига ишга кирганлигини, автомобиль ювиш шохобчасини орқа тарафида устахона биноси жойлашган бўлиб, у ерда Ж.Хажиев автомашина салонини тозалаш ишлари билан шуғулланишини, Ж.Хажиевга тегишли бўлган “Mersedes Bens 200 E” русумли автомашинани бир неча бор ювиб берганлигини ва Ж.Хажиевни ўзидан сўраб, автомобиль ювиш шохобчаси атрофида ҳайдаб юрганлигини, 2023 йил 16 июнь кунига ўтар кечаси “пиво” спиртли ичимлиги истеъмол қилиб битта ўзи автомобиль ювиш шохобчасида қолиб саҳар соат 04:30 ларда уйғониб, автомобиль ювиш шохобчасининг орқа томонида жойлашган устахонага кириб Ж.Хажиевга тегишли бўлган “Mersedes Bens 200 E” русумли 90 U 603 RA давлат рақам белгили автомашина эшиги қулфланмаганлиги ва калити ичида турганини кўриб устахонани дарвозаси орқали автомашинани ҳайдаб олиб чиқиб кетганлигини, яшаш уйига кетиш мақсадида, ҳеч кимга айтмасдан Хоразм-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб Амударё кўпригидан ўтиб, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани орқали Тошкент йўналиши томон ҳаракатланиб бориб, Тўрткўл туманида “бетон” йўлига чиқиб бироз юрганидан кейин ухлаб қолганлиги натижасида автомашинани темир тўсиққа бориб урганлигини, кейин автомашина ғилдираги чиқиб кетганлигини, автоҳалокат жойига ИИБ ЙХҲБ ходимлари етиб келишганида мастлик ҳолатини аниқлаб автомашинани жарима майдонига қўйиб ўзини ИИБ биносига олиб боришганлигини, автомашинани ўғирлаш мақсади бўлмаганлигини, фақатгина Тошкент шаҳрига етиб олиб кейин автомашинани шу ерда қолдириб кетиш мақсади бўлганлигини, маст бўлганлиги туфайли автомашинани олиб қочганлигини, шароити оғирлиги сабабли етказилган зарарларни қоплаб бера олмаслигини, аёли ҳомиладорлигини билдириб, енгил жазо тайинлашни сўраб кўрсатув берди.

Машина эгаси  О.Кимсановдан автомашинасига етказилган 29.870.000 сўм зарарларни ундириб унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб кўрсатув берди.

Суд, судланувчига нисбатан жазо чораси тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-56-моддалари талабларига риоя қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қароридаги раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, судланувчи О.Кимсановга нисбатан жазо тайинлашда, унинг айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан пушаймондалигини, шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий ва моддий аҳволини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, суд муҳокамасидаги хулқини жазони енгиллаштирувчи ва жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, ЖКнинг 56-моддасида белгиланган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, мазкур жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни ва ЖК 50-моддаси 7-қисмининг “б” бандига асосан қасддан оғир жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганлиги сабабли озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони умумий тартибли колонияларда ўташни белгилашни лозим деб топади.

Шунингдек суд,“Mersedes Bens 200 E” русумли 90 U 603 RA давлат рақам белгили автомашина қонуний эгаси жабрланувчи Ж.Хажиевга қайтарилганлигини инобатга олишни ҳамдажиноят натижасида “Mersedes Bens 200 E” русумли 90 U 603 RA давлат рақам белгили транспорт воситасига етказилган зарарларни судланувчидан жабрланувчига ундириш масаласини муҳокама қилиб, ҳукм қонуний кучга киргач, судланувчи О.Кимсановдан жабрланувчи Хажиев Жўрабек Одилбек ўғли фойдасига 29.870.000 сўм ундиришни;

Бундан ташқари суд, жабрланувчи Ж.Хажиевга судланувчи томонидан содир қилинган жиноят натижасида етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан даъвоси бўлса фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлигини тушунтиришни;

Шу билан бирга суд, жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона DVD+R дискни сақлаш зарурати тугагунга қадар жиноят ишида асраб туришни лозим топади.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига амал қилиб, суд шундай ҳукм чиқаради.

Кимсанов Озодбек Ўзбекистон Республикаси ЖК 267-моддасининг1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин.

Кимсанов Озодбек Улуғбек ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 267-моддасининг1-қисмибиланЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3(уч) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгилансин.

Жазони ўташ муддати 2023 йил 17июнь кунидан бошлабҳисоблансин.

Судланувчи О.Кимсановга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилсин.

“Mersedes Bens 200 E” русумли 90 U 603 RA давлат рақам белгили автомашина қонуний эгаси Ж.Хажиевга қайтарилганлиги инобатга олинсин.

Ҳукм қонуний кучга киргач судланувчи О.Кимсановдан жабрланувчи Хажиев Жўрабек Одилбек ўғли фойдасига 29.870.000 сўм ундирилсин.

Жабрланувчи Ж.Хажиевга судланувчи томонидан содир қилинган жиноят натижасида етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан даъвоси бўлса фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилган.

Ҳукм устидан тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, судланувчи ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Хоразм вилоят суди апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.

Дилдора ПУЛАТОВА,

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди судьяси.

 

 

Мавзуга оид