s
USD: Rub: Eur:
2024-06-07 628

11 синф ўқувчиси муддатидан олдин якуний имтиҳонларини топширса бўладими?

 Муддатидан олдин якуний аттестатсияда топшириб бўлмайди.

Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестатсияси тўғрисидаги Низом (20.03.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1778) 39-бандига кўра битирувчиларнинг яшаш жойи ўзгариши (Республикадан ташқарига чиқиш) муносабати билан шу ҳолатни тасдиқловчи расмий ҳужжатлари бўлса, (бу ҳолат март-апрел-май ойларида юзага келса) бундай битирувчиларга якуний аттестациядан муддатидан илгари ўтишларига Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг буйруғи билан рухсат берилади.

Шунга кўра муддатидан илгари аттестатсиядан ўтиш фақат юқоридаги ҳолатдагина бўлиши мумкин.

Сиздаги ҳолатда низомнинг 40-бандига кўра якуний аттестация даврида касал бўлган ва якуний аттестация жараёни тугашигача тузалиб келган битирувчилар мактаб директорининг буйруғига кўра қолдирилган фанлардан якуний аттестация тугагандан сўнг икки ҳафта ўтгач якуний аттестациядан ўтадилар.

 Шуни ҳам айтиш керакки, агар ўқувчида қуйидаги ҳаволада (https://lex.uz/docs/-1331874#-1331980) келтирилган касалликлардан бири мавжуд бўлса, аттестациядан озод қилинади.

Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov

Мавзуга оид