s
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил бериш масаласи умумий қоида бўйича меҳнат шартномаси томонларининг келишуви билан ҳал қилинади ва бу қоида Меҳнат кодексининг 241-моддасида қуйидагича белгиланган: “Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади”.
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил ходим ва иш берувчининг ўзаро келишуви билан расмийлаштирилганлиги сабабли бундай таътилдан муддатидан илгари ишга чиқишга ҳам худди шундай ўзаро келишув шарти мажбурий деб ҳисоблаймиз.
Шундай қилиб, иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган ходим иш берувчига таътилни муддатидан олдин бекор қилиш ва ишга чиқиш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилишга ҳақли. Иш берувчи, ўз навбатида, ходимнинг илтимосини қондириши ёки рад этиши ҳам мумкин.
Гурлан тумани юридик хизмат кўрсатиш
маркази бош юрисконсульти Шохрух Пўлатов