s
USD: Rub: Eur:
2023-06-21 537

Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси 57-моддасида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш хуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловгауч кун қолганида тугалланади. Муддатидлан олодин овоз беришни ўтказиш вақти Марказий савлов комиссияси, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан белгиланади ва сайловчиларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали етказилади.

Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва хакозо) кўрсатилган ариза асосидатегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов блютенини олади. Сайловчи сайлов блютенини олганлиги хакида тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси иштирокида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.

Сайлов блютени махсус жиозланган ововз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади ва сайловчи томонидан тўлдирилган блютенни ёпиқ конвертда қолдириб, конверт элимланиб, комиссиянинг икки нафар аъзоси томонидан имзоланиб, комиссия мухри билан тасдиқланади, конверт тегишли участка комиссиясининг сейфида сақланади.

Жори йилнинг 20 июнь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида cайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этишга доир масала муҳокама қилинди.

Муҳокамалар якунида Президентлик сайловида муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 28 июн куни бошланиб, 2023 йил 5 июл куни якунланиши белгиланди. Cайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари эса соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этади.

 

Хонқа туман адлия бўлими бошлиғи Ф.Жаббаров

Мавзуга оид