s
USD: Rub: Eur:
2026-02-05 272

БОЛАЛАРНИ ЗЎРАВОНЛИКНИНГ БАРЧА ШАКЛЛАРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА ЖАВОБГАРЛИКНИНГ МУҚАРРАРЛИГИ

Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 78-моддасида, Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбурияти эканлиги белгиланган ва ушбу мажбурият бир қатор қонунларда ўз аксини топади.

Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024-йил 14 ноябрда “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ 996-сонли Қонуни қабул қилинган ва бу мамлакатда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида муҳим қадам сифатида қаралади.

Қонунга асосан боланинг ҳаётига, соғлиғига, жинсий дахлсизлигига, шаънига, қадр-қимматига ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган, жисмоний ёки руҳий азоб етказаётган ёки етказиши мумкин бўлган ҳамда асосий эҳтиёжларига зид бўлган, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан ва Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, қасддан содир этиладиган ҳаракат (ҳаракатсизлик) болаларга нисбатан зўравонлик деб эътироф этилади.

Жисмоний зўравонлик, жинсий зўравонлик, руҳий зўравонлик, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация қилиш ва таъқиб этиш (буллинг) болаларга нисбатан зўравонликнинг шаклларидир. Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади ҳамда қонун билан таъқиб қилиниши белгиланган.

Шунингдек мазкур қоун билан зўравонликдан жабрланувчининг ҳуқуқлари қатий белгиланди ва бу йўналишда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ва стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, жамиятда болаларга нисбатан зўравонликка бўлган муросасизлик муҳитини яратиш, зўравонликдан жабрланган болаларнинг ҳамда ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш учун самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш, болаларга нисбатан зўравонлик содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш юзасидан ота-оналарнинг масъулияти ва мажбуриятини ошириш ҳамда зўравонлик оқибатларини бартараф этиш бўйича ота-оналар фаоллигини таъминлаш, болаларга нисбатан зўравонликни профилактика қилиш ва уларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш мақсадида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамкорлигини таъминлаш, болаларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш, уларга ишлов бериш, уларни таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб белгиланган.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 188-моддасида, вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлик учун, 1881-моддаси вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилганлик учун, 1882-моддасида, вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган ва шу билан бирга вояга етмаган болаларга нисбатан содир қилинган ҳуқуқбузарликлар жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қайд қилинган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103-моддаси вояга етмаган шахсниўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш, 1031-моддаси вояга етмаган шахсни ўзини ўзи ўлдиришга ундаш, 110-моддаси вояга етмаган шахсни қийнаш ва шунга ўхшаган жиноят кодексининг бир қанча моддаларида содир этилган жиноят вояга етмаган шахсга нисбатан бўлса жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиб, жамиятимизда болаларга нисбатан ҳар қандай зўравонликка қарши қатъий муносабатни шакллантириш ҳамда болаларни хавфсиз муҳитда ўсиши учун қонуний кафолатларни мустаҳкамланган.

 

Шерали Сейтирзаев, Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман судининг тергов судьяси

Мавзуга оид