s
USD: Rub: Eur:
2024-12-28 248

АЙРИМ ЁШЛАРГА 1 ОЙЛИК АРМИЯ ПУЛИ ТЎЛИҚ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

1 ойлик армия тўлови Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 15-илова қилиб келтирилган схемага кўра субсидия шаклида тўланади.

        Ҳош, бу имкониятдан фойдаланаман деган талабгор нима қилиши керак?

1) ➖ Бунинг учун талабгор, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ қоплаш учун субсидия ажратишни сўраб, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига мудофаа ишлари бўлими билан тузилган шартнома нусхасини тақдим этган ҳолда ариза беради.

2) ➖ Васийлик кенгаши 3 иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3) ➖ Маҳалладаги ёшлар етакчиси 5 иш куни ичида талабгорга армия пулини тўлаш ҳақида тавсияномани ёки уни рад этиш ҳақида асослантирилган ҳабарномани Васийлик кенгашига юборади. Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси армия тўлови учун субсидия бериш ёки рад этиш ҳақида Васийлик кенгашига хабар бермаса ёки бундай субсидия беришни асоссиз рад этиб юборса Васийлик кенгашининг ўзи талабгорга армия пулини тўлаш ҳақида қарор чиқаради ва уни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

4) ➖ Ҳокимлик томонидан Васийлик кенгашининг субсидия ажратиш ҳақидаги қарори асосида талабгорнинг 1 ойлик армия тўлови туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг тегишли ҳисобрақамига ўтказиб берилади.

 

 

Янгиариқ тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи У.Наврузов

Мавзуга оид