s
“Эркакча” гаплашиб қўйиш бу педагогнинг иши эмас. Бу педагогик этика қоидаларига зид. Бундай вазиятларда ўқитувчи мактаб раҳбарияти, ота-она, маҳалла ишиторкида масалани ҳал қилиши керак.
Ўқувчига нисбатан бирор таъсир чораси қўлланилмайди, аксинча бундай вазиятда унинг ота-онасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 14-бандига асосан ўқувчи дарс машғулотларида:
тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиш;
дарсларда ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга чалғимаслик;
ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда қўлини кўтариб рухсат сўраш;
санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиши шарт.
Мана шу қоидага биноан ўқувчи юқоридагиларни бажариши талаб этилади. Агар у мазкур мажбуриятларни бажаришдан бўйин товласа, унда ота-онага нисбатан таъсир чораси кўрилиши мумкин.
Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади. Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi
bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov