s
USD: Rub: Eur:
2024-03-05 649

Ўқитувчини ўқувчига қўйган баҳосига ота-она аралашишга ҳаққи борми?

Агар ўқитувчи ёки бошқа шахс дарсингизга ҳалал берса ёки унинг сизнинг ўқувчиларни баҳолашингизга аралашда улар учун маъмурий жавобгарлик бор.
 
Маъмурий жавогарлик тўғрисдаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
 фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача; 
 мансабдор шахсларга эса — 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 Бу ҳолатда ўқитувчи ота-онанинг ҳаракатлари устидан туман ИИБга мурожаат қилиш керак.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti
D.Masharipov

Мавзуга оид