s
USD: Rub: Eur:
2021-07-08 851

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚИНЧИ СЕССИЯСИ

 

 

Бугун Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг қирқинчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Сессияда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, шаҳардаги ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Унга Урганч шаҳар ҳокими, сектор раҳбари Ойбек Холбоев раислик қилди.

 

Сессия кун тартибида олтита масала кўриб чиқилди.

1. Урганч шаҳрида июнь ойи давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида хал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида хисобот.

2. 2021 йилнинг 6 ойи давомида ёшлар муаммоларини ҳал этишга қаратилган “Йўл хариталари” ижроси ва бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан Урганч шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.Матяқубовнинг Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиясидаги ҳисоботи тўғрисида.

3. Урганч шаҳри бўйича сектор раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилиб, жорий йил 1 июль ҳолатига бандлиги таъминланган ва доимий даромад манбайи яратилганлиги ва уларнинг ёзма мурожаати асосида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” дан чиқариш тўғрисида.

4. Ўзбекистон Республикаси бош прокуротураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлимининг 2021 йил 5 ойи давомидаги фаолияти тўғрисида ахбороти. 

5. Урганч шаҳар фуқароларининг даволаниши учун жамғармалар хисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида. 

6. Урганч шаҳар ҳокимининг 2021 йил 4 февралдаги 187қ-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида.

 

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан ахборот тингланиб, қарор қабул қилинди.

Сессия қарантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилди.

 

Урганч шаҳар ҳокимлиги 

ахборот хизмати.

 

 

Мавзуга оид