s
USD: Rub: Eur:
2024-03-05 425

Мактаб бухгалтерлари ҳам директор жамғармасидан устама олиши мумкинми?

 

Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактабларидаги Директор жамғармалари ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентябрдаги 823-сон қарорига 1-ИЛОВА "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги НИЗОМ асосида ташкил этилади ва фаолият олиб боради.

Мазкур низомнинг 4-бандига мувофиқ, Жамғарманинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
▪️умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог (улар умумий сонининг кўпи билан 50 фоизи), психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш йўли билан уларни моддий рағбатлантириш;
▪️умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш;
▪️тежалган маблағлар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу маблағлар ҳисобидан ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни молиялаштириш.

 Шундай экан бу жамғармадан устамалар фақат педагог, кутубхоначи ва психологларга тўланади.

 Сиз бухгалтер сифатида бу жамғармадан устама ололмайсиз.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti   D.Masharipov

Мавзуга оид