s
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки
USD:10472.67 Rub:137.47 Eur:12335.76
2025-03-24 571

Таътилда бўлган ходим ўз ишига қайтадиган бўлса, унинг ўрнида муддатли асосда ишлаб келган ходим (яъни сиз) билан тузилган меҳнат шартномаси МК 158-моддасига асосан бекор қилинади.

Меҳнат кодексининг 100-моддасида ишдан бўшатилганидан кейинги иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи тўланадиган, 173-моддасида эса ишдан бўшатиш даврида ишдан бўшатиш нафақаси тўланадиган ҳолатлар бирма-бир кўрсатиб ўтилган.

Бу икки моддадаги рўйҳатда меҳнат шартномасини унинг муддати тугаганлиги муносабати билан, МК 158-моддага асосан бекор қилиш ҳолати кўрсатилмаган.

Шу сабабли, муддатли меҳнат шартномангизни таътилдаги ходим қайтиши муносабати билан МК 158-моддага асосан бекор қилишда сизга иш қидириш даври учун ўртача иш ҳақи ҳам, ишдан бўшатиш нафақаси ҳам тўланмайди.

Бироқ, барча ҳолатлар каби ишдан бўшашингиз муносабати билан сизга “расчетный”, яъни 7 ойлик даврга тўғри келадиган, бироқ фойдаланилмаган меҳнат таътилингиз учун компенсация ҳамда қилган меҳнатингиз учун охиригача олинмаган иш ҳақи тўловлари тўлаб берилади (МК 172-модда).                                                 XIVA TUMAN YURIDIK XIZMAT KO`RSATISH MARKAZI BOSH YURISKONSULTI A.ABDUSHERIPOV

Мавзуга оид