s
USD: Rub: Eur:
2023-06-06 955

Огоҳлантириш муддатини ходимнинг розилигисиз пулли компенсация билан алмаштириш мумкинми?

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 165-моддаси 1-қисми талабларига кўра, иш берувчи технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил етишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги муносабати билан ўзининг меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма шаклда имзо қўйдириб огоҳлантириши шарт.

Бунда иш берувчи янги Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси бўйича ходимнинг бунга рози ёки рози емаслигидан қатъи назар, огоҳлантириш муддатини пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир. Бундан ташқари, ҳатто бутун огоҳлантириш муддатини ҳам пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилади, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси буни тақиқламайди. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг аввалги таҳририда масала ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув асосида ҳал қилинган.

Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини Ўзбекистон Республикасининг Меҳна кодексининг 172-моддасига мувофиқ, ходимга тегишли тўловларни тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.

Иш берувчи ходимнинг розилигисиз огоҳлантириш муддатини ўз хоҳишига кўра қисман ёки тўлиқ пулли компенсация билан алмаштириш ҳуқуқига ега. Aммо бунда штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатилаётганда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси томонидан қўйиладиган қўшимча талаблар ҳақида унутмаслик керак. Хусусан:

-иш берувчи ходимга унинг мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган бошқа ишни таклиф қилиши, бундай иш бўлмаган тақдирда эса ташкилотда мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт (Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 144-моддаси 1-қисми);

-агар иш берувчида доимий хусусиятга ега иш мавжуд бўлмаса, бироқ муддатли меҳнат шартномаси бўйича бажарилиши мумкин бўлган иш мавжуд бўлса, иш берувчи ходимга шундай ишга ўтишни таклиф этиши шарт. Aгар ходим рози бўлса, уни муддатли меҳнат шартномаси бўйича бошқа ишга ўтказиш амалга оширилади (Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 144-моддаси 6-қисми):

- агар ташкилотда бўш (вакант) ўринлар бўлмаса ёки ходим унга таклиф етилган бошқа ишга ўтишни рад этса, меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилади (Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 144-моддаси 7-қисми);

-агар жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг розилигини олиш назарда тутилган бўлса, уларнинг розилигини олиш керак бўлади (Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 164-моддаси).

 

Тупроққалъа туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Ўразбаев Турсунбой Aмангалдиевич

Мавзуга оид