2023 йилдаги 550-сон Ҳукумат қарорига кўра, 2024 йил 1-апрелдан бошлаб фарзанд тугʼилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:
биринчи фарзанди учун — барча аёлларга;
иккинчи фарзанди учун — фарзанд тугʼилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оиланинг аʼзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади. Қолган барча ҳолатларда фарзанд тугʼилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади деб белгиланган.
Янгиариқ туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи: У.Наврузов