s
Коррупция жамиятни таназзулга олиб борувчи, давлатнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи иллатдир. Шу сабабли мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, бу йўналишда фаолият олиб борувчи агентлиг ҳам ташкил этилган. Бироқ коррупцияга қарши курашишда ҳамма “бир ёқадан бош чиқариб” ҳаракат қилмаса, яъни биргаликда курашилмаса бу ҳаракатнинг самараси бўлмайди.
Жумладан, суд тизими ҳам мазкур тоифадаги жиноятлар учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш орқали коррупцияга қарши курашишда катта ҳисса қўшиб келмоқда.
Хоразм вилоятининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан коррупция билан боғлиқ жиноятлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, тизимли коррупциянинг ривожланиш тенденцияларини таҳлил қилиш, жиноят ишларини кўриб чиқилишида амалдаги қонунчилик, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал ва Жиноят кодекси талаблари, Олий суд Пленумининг тегишли қарорлари тушунтиришларига амал қилиниши, иш учун муҳим бўлган ҳолатлар, келтирилган важлар ҳар томонлама текширилиши, иш бўйича адолатли, қонуний ва асосли қарор қабул қилиниши борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган.
Жумладан, 2024 йил давомида Хоразм вилоятининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан коррупция билан боғлиқ (ЖКнинг 167-168, 192-9-19211,205-214 ва 243-моддалари)жами 148 нафар шахсга нисбатан
109 та жиноят ишлари кўриб тамомланган бўлиб, шундан
7 нафар шахсга нисбатан 6 та иш тугатилган. 139 нафар шахсга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган, 138 нафаршахсга нисбатан жазо тайинлаб ҳукм чиқарилган, 1 нафар шахсга жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган, шундан25нафар шахсга жарима,49 нафар шахсгааҳлоқ тузатиш ишлари,
26 нафар шахсга озодликни чеклаш ва 38 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.
Судланган шахсларнинг 22 нафарини аёллар, 20 нафарини 30 ёшгача, 115 нафарини 31-60 ёшгача, 11 нафарини 60 ёшдан ошганлар ташкил этган бўлиб, шахсларнинг 23 нафарини муқаддам судланганлар шундан 10 нафари муқаддам коррупция билан боғлиқ жиноят содир қилганлиги учун судланган шахслардан иборат.
Мазкур даврда кўриб тамомланган коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилиши соҳалар кесимида ўрганилганда, судланган шахсларнинг 3 нафари ҳокимлик ходимлари, 3 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилувчиходимлар, 9нафаримактабгача таълим, 7 нафари халқ таълими, 3нафариолий ва ўрта махсустаълим ходимлари,12 нафари соғлиқни сақлаш, 2 нафари бандлик ва меҳнат вазирлиги ходими, 1 нафари қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходими, 3 нафари банк ходими, 6 нафари давлат улуши бор корхоналар ходимлари, 25 нафари тадбиркорлик субьектлари, 2нафари кадастр агентлиги ходимлари, 1нафари электр, 3 нафаригаз таъминоти ходимлари, 2 нафари ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари, 1 нафари транспорт вазирлиги ходимлари ва 20 нафари бошқа турли ташкилот ходимлари томонидан содир этилган.
2024 йил давомида судлар томонидан коррупция билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида10 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилниб, 112 маротаба маъруза ва давра суҳбатлари ўтказилган.
Чиқарилган хусусий ажримлар 96 та, 25 та жиноят иши сайёр суд мажлисида кўрилган, коррупция билан боғлиқ 1 та умумлаштириш ўтказилиб, умумлаштириш натижаси бўйича 1 та тақдимнома чиқарилган.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, коррупцияга қарши кураш мақсадларига фақат жиноий-ҳуқуқий воситалар билан эришиб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Айни вақтда бу мақсадларга ҳуқуқнинг бошқа тармоқлари воситалари билан ҳам эришиш мумкин эмас. Умуман олганда, коррупция ҳодисасига кенг маънода ёндошадиган бўлсак, бу шунчаки жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эмас, балки маънавий бузилиш ҳолатидир. Шундай экан, ўйлаймизки, мазкур иллатга қарши курашда нафақат давлат органлари, балки, жамият ва умуман барча фуқароларимиз масъулдирлар. Фақатгина давлат ва жамият ушбу хунук иллатга қарши курашда ўз кучларини бирлаштирган ҳолдагина коррупцияга барҳам бериш мумкин.
Шухрат Жуманиёзов, Хоразм вилоят суди девонхона мудири