s
Сўнгги йилларда Ўзбекистон суд тизимида рақамли технологияларни жорий этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Бу жараён нафақат фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун судга мурожаат қилиш имкониятини енгиллаштирди, балки одил судловга эришиш даражасини ошириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлашда муҳим омилга айланди.
Рақамлаштиришнинг ҳуқуқий асослари ва амалий натижалари
2017 йил 30 августда қабул қилинган “2017–2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш” Дастури (ПҚ-3250) суд тизимида рақамлаштириш жараёнини бошлаб берди. Ушбу дастур доирасида:
Бу чоралар суд фаолиятида шаффофликни таъминлаш, инсон омилини қисқартириш ҳамда коррупциявий ҳолатларни олдини олишда муҳим аҳамият касб этди.
2020 йил 4 сентябрда қабул қилинган “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор эса ушбу жараённинг янги босқичга кўтарилишига замин яратди. Қарор асосида интерактив хизматлар кенгайтирилди, фуқароларнинг мурожаатлари онлайн кузатилиши таъминланди, суд биноларида интерактив хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилди.
Сунъий интеллект ва “Рақамли суд” концепцияси
Бугунги кунда дунёда рақамли трансформация жараёни изчил кечмоқда. Бу жараёндан суд тизими ҳам четда қолмаслиги зарур. Шу мақсадда, “Рақамли суд” концепциясини ишлаб чиқиш ва унда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш долзарб вазифалардан бирига айланди.
Сунъий интеллектдан фойдаланиш:
Суд тизимида рақамлаштириш фуқароларнинг судга ишончини мустаҳкамлаш, одил судловни таъминлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Қоғозбозликдан воз кечиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва рақамли платформа орқали суд қарорларининг етук ва тезкор чиқарилиши – замонавий суд тизимининг бош мезонига айланмоқда.
“Рақамли суд” концепциясининг жорий этилиши, шубҳасиз, нафақат иш юритиш самарадорлигини оширади, балки суд фаолиятини янада халқчил, адолатли ва шаффоф қилишга хизмат қилади.
Қўзибой Қурёзов, Хоразм вилоят судининг Ахборот коммуникация технологиялари бўлими бош консультанти