s
Президент томонидан 28.10.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги ЎРҚ-798-сон Қонун имзоланди ва 2023 йил 30 апрелдан ушбу қонун билан қабул қилинган янги таҳрирдаги меҳнат кодекси кучга кирди.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларининг мувозанатини таъминлаш ҳамда уларни мувофиқлаштириш асосида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солади.
Эски таҳрирдаги Меҳнат кодекси бугунги кун талабига жавоб бермай қолди.
Унда фуқароларни меҳнат фаолиятига жалб қилишнинг янги турли хил шаклларнинг фаол ривожланиши каби бир қатор масалар хисобга олинмаган. Қатор норматив хуқуқий хужжатлар асосида кўпгина янги институтларни, янги механизмларни жорий қилиниши янги мехнат кодексларни қабул қилинишига туртки бўлди. Шу мақсадда янги таҳридаги меҳнат кодекси ишлаб чиқилди ҳамда қабул қилинди.
Янги таҳрирдаги меҳнат кодекс ишлаб чиқиш жараёнида олтмишдан ортиқ хорижий давлатларнинг тажрибаларини ўрганилди, жумладан, Германия, Швеция, Норвегия, Буюк Британия, Латвия, Эстония, Япония, Жанубий Корея ва бошқалар.
Янги таҳрирдаги таҳрирдаги меҳнат кодексда ўзгаришлар киритилди.
Жумладан: (эски таҳрирдаги) меҳнат кодексининг 134-моддасига мувофиқ меҳнат таътилининг минимал давомийлиги 15 иш куни этиб белгиланган эди янги таҳрирдаги меҳнат кодексида 217-моддасида -ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этиши белгиланди.
Шунингдек, (эски таҳрирдаги) меҳнат кодексининг 109-моддасида-иш стажидан қатъи назар барчага 100%лик ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўланар эди, янги таҳрирдаги меҳнат кодексида 173-модда-Ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб дифференциациялашган миқдори белгиланмоқда. Яъни: 3 йилгача иш стажига эга ходимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 50%, 3 йилдан 5 йилгача – 75%, 5 йилдан 10 йилгача – 100%, 10 йилдан 15 йилгача – 150%, 15 йилдан ортиғига – 200% берилиши белгиланди.
Бундан ташқари (эски таҳрирдаги) меҳнат кодексида 75-моддаси-меҳнат шартномалари: Номуайян муддатга, беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга, муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузиш эди, янги таҳрирдаги меҳнат кодексида 110-модда-Мехнат шартномаси: Номуайян муддатга, Уч йилдан кўп бўлмаган муайян муддатга тузилиши мумкинлиги белгиланди.
Тупроққалъа туман адлия бўлими
бошлиғи Болтаева Шоира Худайберганов