s
USD: Rub: Eur:
2023-06-23 651

Шартнома шартини бажармаган фермер хўжалигининг иши судда кўриб чиқилди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси “Шовот дон маҳсулотлари” АЖ манфаатида, Шовот туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Ўктам Сайёра Сардор» фермер ҳўжалигидан 8.550.000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.

Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, “Шовот дон маҳсулотлари” АЖ ва «Ўктам Сайёра Сардор» фермер ҳўжалиги ўртасида  №11-сонли “Соя уруғини” етказиб бериш юзасидан олди-сотди шартнома тузилган ва томонларнинг мажбуриятлар белгиланган.

Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар шартномада белгилан миқдорда ва ассортиментда тегишли сифатга эга бўлган махсулотни топшириши, жавобгар олинган уруғлик махсулотини хаққини тўлаб бериш мажбуриятини олган.

Даъвогар томонидан шартномада белгиланган миқдорда ва ассортиментда жами 8.550.000 сўмлик махсулот №000013-сонли счёт-фактураларга асосан етказиб берилган бўлсада жавобгар томонидан махсулот хаққи тўлаб берилмаган.

Даъвогар “Шовот дон маҳсулотлари” АЖни талабнома хати ҳам жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.

Буни оқибатида, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Даъвогар “Шовот дон маҳсулотлари” АЖ ва жавобгар «Ўктам Сайёра Сардор» фермер ҳўжалиги ўртасида тузилган 2021 йил 22 апрел кунги №000013-сонли счёт-фактура билан 8.550.000 сўмлик махсулот етказиб берилганлиги тасдиқланган бўлсада, қарздорлик жавобгар томонидан хам тўлиқ тан олинган. 

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (Кейинчалик - ЎзР ФКнинг) 234-моддаси 2-хатбошисида мажбуриятлар–шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.

ЎзР ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Тарафлар ўртасида имзоланган шартномага кўра жавобгарга даъво талабидаги миқдорда махсулот етказиб берилганлиги, ишга тақдим қилинган тегишли счёт-фактуралар ва бошқа тегишли хужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.

Суд, юқоридагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни ва мазкур қарздорликни ундиришни лозим топди.

 

Бахром Ҳайитбоев, Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси

 

Мавзуга оид