s
Қарорга кўра, Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш;
- жисмоний ва юридик шахсларга қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг эҳтиёт қисмларини, шунингдек, энергия тежовчи замонавий ромлар ва қурилиш изоляция материалларини харид қилишни йўлга қўйиш;
- тижорат банклари томонидан “яшил” истеъмол кредитлари ажратилишини кенг жорий этиш ҳамда кредитлар бўйича фоизларнинг бир қисмига компенсациялар ажратишни янада кенгайтириш. Гурлан тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти М.Қўзибаев