s
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг 39-моддасида давлат фуқаролик хизматида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида мажбурий равишда ротация қилиниши лозим бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг рўйхати белгиланади. Ушбу лавозимларни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизматчиларининг ротацияси уларнинг розилигисиз амалга оширилади дейилган нормани кўришимиз мумкин. Ушбу модданинг 7-қисмида давлат фуқаролик хизматида ротация қилиш тартиби, мажбурий равишда ротация қилиниши лозим бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг рўйхати, шунингдек ротация қилинадиган лавозимларда бўлиш муддати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади дейилган бўлиб, агарда сиз давлат фуқаролик хизматчиси ҳисоблансангиз кейинчалик шу нормаларга асосан тенга лавозимга розилигингиз билан ёки рўйхатга асосан розилигингизсиз ҳам ротация қилинишингиз мумкин бўлади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, иш берувчининг хатти-харакатлари янги МКга асосан ноқонуний деб топилиши мумкин. МК 145-моддасига кўра Сизни ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан бошқа ишга ўтказиш даврингиз бир календар йил давомида жами олтмиш календар кундан ошиши мумкин эмас ҳамда вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврингизда меҳнатингизга ҳақ тўлаш бажараётган ишингизга қараб, бироқ аввалги ўртача ойлик иш ҳақингиздан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилиши керак. XIVA TUMAN YURIDIK XIZMAT KO`RSATISH MARKAZI BOSH YURISKONSULTI M.BOYJONOV