s
Ҳукуматнинг 20.06.2017 йил кунги 393-сон қарорига кўра, талабалар қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлатилади.
ўз хоҳишига биноан;
ўқишнинг бошқа таʼлим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
Ўқув интизомини ва олий таʼлим муассасасининг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;
бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда;
Янгиариқ туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи: У.Наврузов