s
USD: Rub: Eur:
2024-03-28 738

Суд-ҳуқуқ тизимида инсон манфаатларига қаратилган ислоҳотлар давом этмоқда

Суд ҳокимиятининг асосий вазифаси – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунларни ва бошқа норматив ҳужжатларни ижро қилиш ва қўллашда қонунийлик ҳамда адолатни таъминлашдан иборат.

Шу муносабат билан мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланди.

2017–2022 йилларда бу йўналишдаги устувор масалалар юзасидан 50дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Суд тизимига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ислоҳотларга мос равишда янгиланди, жумладан 3та янги процессуал кодекслар: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Фуқаролик процессуал кодексиқабул қилинди, қолганларига жиддий ўзгартиришлар киритилди, янги “Судлар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. Улар асосида суд тизими тубдан такомиллаштирилди.

Мазкур суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмун-моҳияти ҳам фуқароларининг ҳуқуқ-эркинликларива қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиниши кафолатларини янада кучайтириш, бунинг учун эса суднинг ҳақиқий мустақиллигини ва фаолиятининг самарадорлигини таъминлашга оид масалаларга қаратилган. Фуқароларининг ҳуқуқ-эркинликларини ҳимоя қилинишини кафолатларини кучайтиришда, одил судлов сифати ва самарадорлигини оширишда алоҳида аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПФ–4850-сон, 2017 йил 21 февралдаги ПФ–4966-сон, 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ–5268-сон, 2018 йил 13 июлдаги ПФ–5482-сон, 2020 йил 24 июлдаги ПФ–6034-сон, 2021 йил 13 январдаги ПФ–6134-сон, 2023 йил 16 январдаги ПФ–11-сон фармонлари қайд қилинган фикрларнинг ҳаётий тасдиғи ҳисобланади.

Шу маънода янги таҳрирдаги Конституция жамиятимизнинг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат сифатида адолатли жамият барпо этиш йўлидаги улкан қадам бўлди.

Конституцияда Ўзбекистон – ҳуқуқий давлат, деб белгиланиб,инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади, дея эълон қилинар экан, унда инсон ҳуқуқларига оид нормалар 3 баравардан ортиққа ошди.

Конституцияда давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги мустаҳкамланди.

Бундан ташқари, ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши, қамоқда сақланиши ёки унинг озодлиги бошқача тарзда чекланиши мумкин эмаслиги, ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилиши белгиланди. Яъни, шахснинг эркинлигини чеклаш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракат фақатгина суд қарори асосида амалга оширилиши шарт. Ушбу қоида тергов органлари томонидан инсонларни ноқонуний ҳибсга олиш, асоссиз қамоққа олиш ва сақлашга йўл қўймасликка қаратилгандир.

Ўтган 2023 йил ҳам суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар билан эсда қоларли бўлди. 2023 йил 16 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонларида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини оширишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар белгиланди. 2023-2026 йилларда суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли Стратегияси вауни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури тасдиқланди.

Бунда “Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда. Шу боис, янгиланаётган Конституцияда энг аввало, суд органларини фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи мустақил органга айлантириш энг муҳим вазифа этиб белгиланди.

Бир сўз билан айтганда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар мамлакатимизда суд мустақиллиги, қонун устуворлиги ва одил судлов самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Акбар Аминов, Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси.

Мавзуга оид