s
Агар шахс уйни бошқа бир шахсга ижарага берса, ундан келадиган даромад (ижара ҳақи) солиқ солинадиган даромад тоифасига киради.
Бунда Солиқ кодексининг 375-моддасига биноан солиқ тўловчининг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари мулкий даромадлар тоифасига киради ва у жами дорамад ҳисобига қўшилиб, даромад солиғини солиш объекти саналади
Бунда Солиқ кодексининг 381-моддасига асосан ижара ҳақидан 12 фоиз солиқ ундирилади.
Агар шахс уйини талабага ижарага берса, унда ижарага берувчи солиқдан озод қилинади.
Солиқ кодексининг 378-моддаси 19-бандига кўра солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ тўловчиларнинг даромад солиғидан озод қилинади.
Бунда талаба Фуқаролик кодексининг 600-моддасига асосан ижарага берувчи билан уй-жой ижараси шартномасини тузиши талаб этилади. Мазкур шартномаси Фуқаролик кодексининг 603-моддаси (https://lex.uz/docs/-180552)га биноан давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.
Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov