s
USD: Rub: Eur:
2023-06-21 196

Конститутциянинг 16-моддаси ўрганамиз.

Конституциямизнинг 16-моддасида “Ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принцип ва нормаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас”, деб белгиланган.

Конституциянинг биринчи бўлимида белгиланган асосий принциплар, Ўзбекистон сиёсий-ҳуқуқий тизимининг асосий устунлари сифатида намоён бўлади.

Шунга кўра, мазкур моддада Конституциядаги бошқа нормалар давлат манфаатларига зарар етказмаслиги қатъий белгиланган.

Шунингдек, қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармон, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, вазирлик ва идоралар буйруқлари ҳамда қарорлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари фақат Конституцияга асосан қабул қилиниши керак, уларда Конституцияга зид бирорта норма бўлиши мумкин эмас.

 

Хонка туман адлия бўлими бошлиғи Ф.Жаббаров

Мавзуга оид