s
USD: Rub: Eur:
2026-02-05 665

Рақамли суд концепциясинингаҳамиятиваундагиимкониятлар

XXI асрда давлат бошқарувининг барча соҳаларида рақамли трансформация жараёнлари юз бермоқда. Бу жараёнлар инсон ҳаётини енгиллаштириш, хизматлар самарадорлигини ошириш ва энг муҳими– очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган. Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, фуқаролар учун қулай ҳуқуқий муҳит яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда 2025 йил 21 август куни қабул қилинган Президентнинг 140-сонли Фармони бу борада муҳим қадам бўлди. Унга кўра, мамлакатимизда “Рақамли суд” концепцияси босқичма-босқич жорий қилиниши белгиланди. Бу ташаббус нафақат судлар фаолиятини замонавий талабларга мослаштириш, балки жамиятда одил судловга бўлган ишончни оширишга ҳам хизмат қилади.

Рақамли суд концепциясининг аҳамияти шундан иборатки, Одил судловнинг шаффофлиги Суд ишларини рақамлаштириш, жараёнларни электрон шаклда юритиш ва оммавий ахборот воситалари ёки онлайн платформалар орқали очиқ тақдим этиш – суд тизимида шаффофликни таъминлайди. Фуқаролар учун қулайлик ва тенг имконият
Рақамли суд платформаси орқали ариза, даъво ёки шикоятни уйдан туриб электрон тарзда юбориш мумкин. Самарадорлик ва тезкорлик
Традицион суд ишларида кўпинча қоғозбозлик ёки кечикиши каби ҳолатлар учрайди. Рақамли суд тизимида эса барча жараёнлар электрон базада сақланади. Бу эса ишларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартиради. СунъийинтеллектнингўрниСунъий интеллект технологиялари суд ишларинитаҳлилқилишдаёрдамчивоситасифатидажорийэтилади.

Шунингдек, Рақамли судларда бир неча имкониятлар яратилади жумладан Электрон мурожаатлар тизими – фуқаролар судга бормай туриб даъво ва шикоятларни юбориши мумкин. Масофавий суд мажлислари – онлайн видеоконференция орқали иштирок этиш имконини беради. Ягона маълумотлар базаси – барча суд ишлари ягона электрон платформада сақланиб, адвокатлар ва тарафларга очиқ бўлади. Автоматлаштирилган жараёнлар – протокол тайёрлаш, ҳужжат айланмаси ва архив тизими сунъий интеллект асосида ишлайди. Фуқаролар учун онлайн хизматлар – иш ҳолати ҳақида SMS ёки мобил иловалар орқали маълумот олиш имконияти мавжуд бўлади. Судья ва ходимлар учун рақамли саводхонлик курслари – уларнинг замонавий технологиялардан самарали фойдаланишини таъминлайди.

“Рақамли суд” концепцияси – суд тизимини тубдан ислоҳ қилиш йўлидаги муҳим қадамдир. У фуқаролар учун қулайлик яратади, одил судловга ишончни мустаҳкамлайди, суд ишларининг тезкор ва самарали ўтишига хизмат қилади. Энг муҳими, ушбу ташаббус инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлашда беқиёс аҳамият касб этади.

 

Дилшод Шарипов,  Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судьяси

Мавзуга оид