s
USD: Rub: Eur:
2023-11-16 648

Туғилганликни қайд қилдиришда комплекс давлат хизматларидан фойдаланиш мамкин

           Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023  йил 20 октябрда   550-сон қарори билан “Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти”  тасдиқланди.

Ушбу Регламент туғилган боланинг ота-онаси ёки васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки уларнинг яқин қариндошларига ёхуд ота-онасидан бири ваколат берган бошқа шахсларга   туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиш, туғилганликни қайд этиш, поликлиникага ҳисобга қўйиш, бир марталик нафақа пулини олиш, болани отаси ёки онаси ёҳуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича рўйхатга қўйиш ҳамда болани давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш бўйича комплекс давлат хизматлари  кўрсатиш тартибини белгилайди.

Мазкур давлат хизматларини кўрсатишда тиббиёт муассасаси, ФҲДЁ бўлими, пенсия жамғармаси, ички ишлар бўлими, МТТ ва халқ банки иштирок этади.

 

Тупроққалъа туман адлия бўлими ФҲДЁ бўлими инспектори Ч.Хасанова.

 

Мавзуга оид