s
USD: Rub: Eur:
2024-03-05 849

Пенсионер ўқитувчиларни аттестацияга жалб қилиш тўғрими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572-сон қарори 6-бандига кўра пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъи назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича уларга ҳақ тўланади.

 Бунда пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифаси (лавозими) оширилган тақдирда, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

Мана шу қоидага кўра пенсиядаги педагог ходимларни мажбурий аттестацияга жалб қилиш, уларни мажбурлаш мумкин эмас.

Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti
D.Masharipov

Мавзуга оид