s
USD: Rub: Eur:
2024-03-23 922

Мактабларда раҳбар ходимларнинг дарс соатлари вакант сифатида кўрсатилиши керакми?

Ҳақиқатдан ҳам шундай, раҳбар ходимларнинг соатлари вакант сифатида чиқарилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-иловада “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низом 14-бандига кўра халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан унинг эгаллаб турган штат бирлигидан қатъи назар, асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади.

 Шу қоидага кўра директор ва унинг ўринбосарлари ўз мутахассислиги бўйича 10 соатгача дарс олиши мумкин.

Ушбу низомнинг 12-бандига мувофиқ педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.

 Бунда қоида бўйича 10 соат вакант сифатида ҳудудий меҳнат органига чиқариши шарт.

Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 3271) 15-бандида мазкур масала янада аниқ тартибга солинган. 
Унга кўра олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимларига дарс бериш мумкин.

Эътибор берган бўлсангиз, раҳбар ходимлар олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунга қадар дарс беришлари мумкин.

Шунга кўра сиздаги вазиятда 10 соат дарсни вакант сифатида ҳар ойда бандлик бўлимига чиқаришга ҳақли. Бунда юқоридаги қарор 12-бандига кўра соатбай ҳақ тўланади. 

Бу вазиятда ушбу жаримани сиз эмас, иш берувчи – директор тўлаши керак. Чунки вакант лавозимларни меҳнат органига чиқариш директорнинг мажбурияти ҳисобланади.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti
A.Abdusheripov

Мавзуга оид