s
Конституциямизнинг 14-моддасида “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, деб белгиланган.
Барқарор ривожланиш деганда – иқтисодий, ижтимоий ва экологик вазиятни ҳар томонлама яхшилаш орқали ҳаёт тарзини яхшилаш ва турмуш фаровонлигини ошириш, адолатли ва барқарор жамият қуриш тушунилади.
Қонунийлик – жамиятдаги барча муносабатлар қонуний асослар билан ҳал қилинишини англатади.
Ижтимоий адолат принципи Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлигини билдиради.
Ижтимоий бирдамлик – ижтимоий давлатнинг муҳим белгиси сифатида жамиятни бирлаштирадиган ва мустаҳкамлайдиган, инсонларни умумий мақсад йўлида сафарбар қилувчи, инсонлар ўртасида ўзаро боғлиқликни таъминлашга қаратилган муносабатлар, жамиятни биргаликда ривожлантириш принципидир.