s
USD: Rub: Eur:
2025-06-15 718

Пулига куйиб қолмаслик учун қарз беришда нималарга эътибор бериш керак?

Асалому алайкум. Мен уз танишимга сураб тургани учун карз бермакчи эдим. У наториус оркали тилхат бераман ва гаровга уз мчж даги ер майдонидан 2025 йил олинажак хосилни гаровга куйиб 1 ноябрь 2025 й кайтараман демокда. Мен шунга ишонсам сунг пулимни кайта ола олаланми ва бошка кандай йуллари бор сумма 250 млн. Белгиланган мудадда кайтара олмаса кандай йул тутаман.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Қарз шартномаси 733-моддасига кўра фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. 

Шунга кўра сиздаги ҳолатда қарз шартномаси ёзма шаклда тузилса, унда бу шартнома қонуний ҳисобланади. 

Энди гаровга келсак. Бу ҳам алоҳида шартнома сифатида ёзма шаклда расмийлаштирилиши керак. Чунки 270-моддага кўра гаров тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилиши керак.

✅ Демак, сиз ҳам бу ҳолатда икки шартномани ёзма шаклда тузиб, уни нотариал тасдиқлатиб қўйсангиз, кейинчалик бу ўша одам қарзни қайтармаганда, ундирувни гаровга қаратишингиз мумкин.

Хива туман ЮХКМ бош юрисконсулти М.Бойжонов

Мавзуга оид