s
USD: Rub: Eur:
2023-06-17 954

САЙЁР ҚАБУЛ: БАРЧА МУРОЖААТЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ҚИЛИНДИ


Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш, одамларни тиббиётдан рози қилиш, фуқароларнинг муаммо ва эътирозларини, таклифларини ўрганиш мақсадида Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи жойларда сайёр қабул ўтказмоқда.
Бугун бошқарма бошлиғи Содиқжон Содиқов Шовот туманида бўлди. Бўйрачи маҳалласидаги 51-сон оилавий поликлиникада ўтказилган сайёр қабулда 38 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Фуқаролар республика ва вилоят тиббиёт муассасаларида даволанишда, ноёб жарроҳлик амалиётларини ўтказишда, фарзандларининг саломатликларини тиклаш  ва бошқа масалаларда амалий ёрдам сўрадилар.  Асосийси, мурожаатларнинг барчаси шу ернинг ўзида ечим топди.  Жумладан, 1 нафар фуқаро республика тиббиёт муассасасида даволаниш учун электрон рўйхатга олинди.  Саломатлигида муаммоси бор 16 нафар фуқарога вилоят шифохоналарида, 11 нафарига  туман тиббиёт бирлашмасида стационар даволаниш тавсия қилинди. 10 нафар  беморга зарур дори воситалари берилди.

Мавзуга оид