s
НОГИРОНЛИКНИ БЕЛГИЛАШНИНГ ЯНГИ ТАРТИБИ
Президентнинг 16.07.2024 йилдаги "Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-257-сон қарори қабул қилинди.
Ногиронликни белгилашнинг янги тизими тажриба тариқасида 2024 йил 1 сентябрдан - Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти туманлари (шаҳарлари)да, 2025 йил 1 сентябргача - республиканинг қолган ҳудудларида жорий этилади.
Фуқаролар ногиронликни белгилаш учун ЯИДХП (my.gov.uz), "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қила оладилар. Бунда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида (ТИЭК) кўрикдан ўтказиш учун тиббий ҳужжатлар оилавий шифокорлар томонидан электрон шаклда юборилади.
18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари томонидан маҳаллий хусусиятлар ва шароитларга мослаштирилган ЖССТнинг ногиронликни баҳолаш шкаласи асосида ўтказилади. Бунда 2025 йил 1 сентябргача баҳолаш натижалари ногиронликни белгилаш учун асос деб тан олинмайди.
Шахсларнинг соғлиғи ҳолатига кўра "Инсон" марказларига шахсан келиш имкони бўлмаганда, уларнинг соғлиғи ҳолати ва функционаллигини баҳолаш уйда ёки даволанаётган жойидаги стационарда ўтказилади.
2024 йил 1 октябрдан ихтисослаштирилган (руҳий, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш бекор қилинади. Бу функция туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКларига ўтказилади.
2025 йил 1 апрелдан:
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлари томонидан фақат тиббий ҳужжатлар асосида ногиронликни белгилаш бекор қилинади. Ногиронлик шахсларнинг соғлиғи ҳолати ва функционаллигини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб электрон тарзда белгиланади.
Ҳужжат билан Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.