s
USD: Rub: Eur:
2023-02-22 314

“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида Урганчда “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

 

Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва уларни суд-ҳуқуқ йўналишидаги қонунчилик янгиликлари билан таништириш мақсадида вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан ТАТУнинг Урганч филиалида “Судья ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида ташкил этилган учрашувда вилоят суди раисининг фуқаролик ишлари бўйича ўринбосари А. Маткаримов ва судьялар М. Йўлдошева, Ж. Қурязов, А. Раҳимов, Ғ. Мирзаев ва З. Султоновлар иштирок этиб, талабаларнинг судга доир билимларини оширишди.

Янги Ўзбекистонда инсон қадрига эътибор, судларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва адолатни таъминлашдаги ўрни ҳам маърузачилар эътиборидан четда қолмади.

Шунингдек, талабалар интерактив суд хизматлари, электрон даъво ариза бериш ва суд мажлисида масофадан туриб қатнашиш каби фуқаролар учун яратилган қулайликлар билан ҳам таништирилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда ёшларининг суд тизими, судья бўлиш учун белгиланган талаблар, судларга тааллуқли ишлар тоифаси ва бошқа соҳага доир саволларига жавоб берилди.

Эслатиб ўтамиз, “Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасидаги тадбирлар Хоразм вилоят, туманлараро, туман ва шаҳар судлари томонидан ҳудуддаги барча олий таълим муассасалари ва техникумларда ўтказилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид