s
USD: Rub: Eur:
2024-11-29 479

Хива туманида қандай турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик кўпайган?

Хива туман суди томонидан 2024 йилнинг 9 ойи давомида кўриб чиқилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар 2023 йил шу даврига нисбатан таққослаб кўрилди.

“Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш” каби маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар
2024 йилнинг 9 ойи давомида 176 шахсларга нисбатан 176 та, 2023 йилнинг
9 ойида 100 шахсларга нисбатан 100 та кўриб чиқилганлиги ва 2023 йил
9ойига нисбатан кескин ошганлиги аниқланди.

Мазкур тоифадаги ҳуқуқбузарликларни ошиб бориши фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти этишмаслиги, шунингдек бир бировга бўлган хурмат ҳамда эътиборни сусайиб бораётганлиги ҳайдовчиларнинг лицензиясизйўловчиташиётганлигига сабаб бўлган.

Жумладан, А.Абдушарипов 2024 йил 17 январь куни, соат 12:49ларда, Хива тумани, Барака кўчасида, “Дамас” русумли транспорт воситасини бошқариб, автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланганлиги аниқланган.

Ушбу харакатлари учун туман судининг 2024 йил 30 июлдаги қарорига кўра, А.Абдушариповга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
1763-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдори (340.000 сўм) нинг 4 (тўрт) баравари миқдорида, 1.360.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Энди ушбу жазоларнинг мазмун-моҳияти тайинланиши мумкин бўлган миқдорлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг1763-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатан “фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида, мансабдор шахсларгаэса
-ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши” кўрсатилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
7 июлдаги 311-сонли қарорига  асосан  2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача тўрттадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини-ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади.

Лицензия варақаси беришда автомобил эксплуататсия даврига  қўйилган талаб бекор қилинади. Йўловчилар енгил автотранспорт  воситаларида ташиш фаолияти билан  шуғулланадиган ўзини-ўзи банд қилган шахслар  бир йилда бир маротаба транспорт воситасини  техник  кўрикдан ўтказиши шарт.

Йўналишсиз такси фаолияти учун лицензия  варақаси  берилгани учун давлат божи барча турдаги ташувчилардан йилига базавий ҳисоблаш миқдори бир баробари  миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мазкур тоифадаги маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўришда, иш бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатларни синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиб, ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва ҳуқуқбузарнинг шахсини эътиборга олган ҳолда аниқланган ҳақиқий ҳолатлар ва далиллар мажмуасига тўғри баҳо бериб, одиллик ва инсонпарварлик тамойилларига амал қилиш лозим бўлади.

 

Темур Жуманиязов, Хоразм вилоят судининг судья катта ёрдамчиси

 

 



Мавзуга оид