s
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “ Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чикарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги14 сонли ПҚ қарорига мувофиқ ва “95-95-95” стратегик дастурини амалга ошириш мақсадида 2023 йил 15-20 сентябр кунлари Хоразм вилоятида Республика ОИТСга қарши кураш марказининг мутахассислари ОИВ инфекцияси, вирусли гепатитлар ва бошқа жинсий йўли билан юқадиган инфекцияларнинг олдини олиш ва тарқалиши ишга қарши бўйича тиббий-профилактик тадбирларини ўтказили.
Лаборатория комплекси автомашина КАМАЗ базасида жихозланган. У куйдаги секциясидан -корридор, акушер гинеколог кабинети,ультратовуш текшируви ва лаборатория-диагностика хонасидан иборат бўлиб, барча зурур диагностик-ускуналари билан жихозланган.
Кўчма лабораториянинг асосий вазифалардан бири ОИВ инфекцияси, вирусли гепатит ва ЖАЙБЮКларни тарқалишини муаммосига эътибор қаратиб,аҳолига инфекциянинг юқиш йўллари, профилактика чоралари,диагностика ва даволаш усуллари ҳакида тўлиқ ва ишончли маълумотларни етказишдан иборат.
Аҳолига лаборатория ва тиббий профилактик ёрдам кўрсатиш мақсадида етиб келган кўчма лаборатория мажмуаси (КЛМ) Хоразм вилоятнинг Янгибозор туманига йўл олди. КМК Янгибозор туманидаги 65 сон оилавий поликлиника Гулистон филиали ва “ Оёқдурман” оилавий шифокорлик пункти ҳамда Қўшкўпир туманидаги 19,21,23-сонли оилавий поликлиникаларида аҳолига тиббий-профилактик ёрдам кўрсатди
Республика ОИТСга қарши кураш маркази кўчма лаборатория рахбари Нилуфар Валиеванинг айтишича лойиха Ўзбекистон Рсепублика Соғлиқни Сақлаш вазирлиги кўмагида амалга оширилган. Кўчма лаборатория биринчи навбатда ахолининг ижтимоий химояга мухтож қатламларига ва тиббий кўрик учун келган талабкорлар учун хам хизмат кўрсатилди.
Кўчма лаборатория клиникаси фаолияти давомида 425 нафар беморга терапевт ,496 нафар аёл акушер-гинеколог кўригидан ўтказилди, 234 нафар бемор ЭКГ,566 нафар бемор УТТ ўтказилди,584 нафар ОИВ инфекцияси, вирусли гепатитлар В ва С хамда захм касаллика текширилди. Жами бўлиб 4057 нафар фуқаро тиббий кўригидан ўтказилди.ОИТС қарши курашиш маркази мутахассислари томонидан ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича маъруза, сухбатлар ўтказилди ва омавий ахборт воситалари тарқатилди.
Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази врачи
Шавкат Атаханов