s
USD: Rub: Eur:
2024-12-28 374

ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК НАФАҚАСИ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА БЕРИЛАДИ ?

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга кўра,

вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:

вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);

санаторий-курортларда даволанганда;

касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;

карантинда;

сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;

меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

 

Янгиариқ тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи У.Наврузов

Мавзуга оид