s
USD: Rub: Eur:
2023-12-15 198

Санитария ва гигиена талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Жорий йил 15 ноябрдан ЎРҚ–878-сонли қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг санитария ва гигиена талабларига алоқадор моддаларига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, эндиликда санитария қонунчилигини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузиш фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (илгари БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача эди) жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шунингдек, юқоридаги ҳуқуқбузарликлар учун мансабдор шахсларга 15 бараваридан 20 бараваригача (илгари 5 бараваридан 10 бараваригача эди) миқдорда жарима солинади.                                                                                                                            

Дилмурод Ахмедов,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти

 

Мавзуга оид