s
USD: Rub: Eur:
2025-03-31 158

Эндиликда таълим муассасаларининг ошхоналари тадбиркорларга ижарага берилади

 

Бу бўйича Ҳукумат қарори билан (8-сон, 11.01.2025 й.) Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 132-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

 

➖ умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ошхоналарини тадбиркорлик субъектларига “Е-ауксион” электрон савдо платформаси орқали танлов асосида ижарага бериш;

 

➖ “онлине-ижара.уз” ахборот тизими орқали таълим ташкилотлари ошхоналарининг ҳисобини юритиш ва уларни ижарага бериш;

 

➖ таълим ташкилотларида соғлом овқатланиш ташкил этилишини мониторинг ва назорат қилиш;

 

➖ республика ижро этувчи ҳокимият органлари номларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш.

 

Қуйидаги талабларга жавоб берадиган ижарага олувчилар танловда иштирок этишлари мумкин:

 

✅тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун давлат рўйхатидан ўтган;

 

✅умумий овқатланиш бўйича камида 6 ой давомида фаолият юритаётган;

 

✅ошхона фаолияти йўналиши бўйича махсус жиҳозларга эга бўлган;

 

✅шартнома ва суд ҳужжатлари бўйича зиммасида ижара ҳамда солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган.

Янгиариқ туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи: У.Наврузов

Мавзуга оид