s
USD: Rub: Eur:
2024-03-16 368

Биласизми

Қонунчиликка кўра, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб, мазкур кўкрак нишони билан қуйидаги хотин-қизлар тақдирланиши белгиланган: (https://lex.uz/docs/3607779)

жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган;

ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган;

соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган.

Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи А.Хасанов

Мавзуга оид