ОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИ МАХСУС КУРСЛАРДА ЎҚИГАНДАН СЎНГ БЕРИЛАДИ
Президент томонидан 23.07.2024 йилдаги “Республикада ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-105-сонли Фармон имзоланди.
Овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун ерлар 49 йилга ижарага берилади
2024 йил 1 сентябрдан:
- ов қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади ва овчилик хўжаликлари ҳудудидан ташқарида ов қилишни амалга ошириш тақиқланади (табиий сув оқимларида, шунингдек каналларда ва коллектор-дренаж тармоқларида умумий фойдаланиш тартибида жисмоний шахслар томонидан балиқ тутиш, ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш мақсадида ов қилиш ҳамда Экология вазирлиги томонидан белгиланган тартибга асосан эркин ов қилиш ҳудудларида ов қилиш бундан мустасно);
- овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар ҳамда ўрмон фонди ерларидан 10 гектаргача ер участкаси овчилик базалари ва 100 гектаргача ер участкаси питомниклар барпо этиш учун битта лот сифатида инвестиция ва шартномавий мажбуриятларни белгилаган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали 49 йил муддатга куйидаги босқичларда ижара ҳуқуқи асосида ажратилади:
o биринчи босқичда – 10 йилга;
- инвестиция ва шартномавий мажбуриятларни бажариш натижаларига кўра:
o иккинчи босқичда – 10 йилга;
o учинчи босқичда – 29 йилга.
Ўлжа ови ташкил этилганда ов мавсумидан қатъи назар ҳафтанинг барча кунларида ов қилишга рухсат берилади.