Белгиландики, 2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар:
касаначиларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50 фоизга, бироқ ҳисобот даври (бир ой)да кўпи билан 1 миллион сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади;
касаначилар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади;
ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига ҳар бир касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.
Хива туман юридик хизмат курсатиш маркази бош юрисконсулти М.Бойжонов