Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–238-сонли Қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:
Шунингдек, 3 юлдузли тоифа учун 60 та хонадан кам бўлмаган, 4 ва 5 юлдузли тоифа учун 120 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга беш қаватдан паст бўлмаган меҳмонхона 2026 йил 31 декабргача фойдаланишга топширилган тақдирда, меҳмонхона тоифаси тасдиқлангач, инвесторларнинг янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун кетган харажатларининг бир қисми қуйидаги миқдорларда қоплаб берилади:
2026 йил 31 декабргача дунёнинг нуфузли меҳмонхона брендларидан (меҳмонхона брендларининг топ-50 ва меҳмонхона тармоқларининг топ-5 рейтингига кирган) фойдаланувчи Ўзбекистон резидентлари бўлган ташкилотларнинг роялти харажатлари франчайзинг тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтдан 3 йил мобайнида қуйидаги миқдорда қисман молиялаштирилади:
2024 йил 1 январдан ногиронлиги бўлган шахсларнинг саёҳат қилишлари учун қулай муҳит яратишга қаратилган “Тўсиқсиз туризм” дастури амалга оширилади.
2026 йил 1 июлгача етиб бориш қийин бўлган ва чекка жойларда (аҳоли яшаш пунктларидан камида 10 км ёки қаттиқ қопламали автомобиль йўлларидан 5 км узоқликда) алоҳида автоном инфратузилмани яратган ҳолда кемпинглар ташкил этган ва “сафари” туризми хизматларини кўрсатадиган юридик шахсларнинг мазкур фаолият тури бўйича мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида белгиланади.
2023/2024 ўқув йилидан ҳар йили “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳамда Буюк ипак йўлида жойлашган давлатлар фуқаролари магистратурада давлат гранти асосида таълим олишлари учун 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағлар ажратиб борилади.
2023 йил 1 сентябрдан қуйидаги талаблар бекор қилинади:
Урганч шаҳар адлия бўлими бошлиғи
Неязметов Равшанбек.