s
Ҳа шундай миллий гвардия давоматни назорат қилади.
Лекин бу мактабда бўлмаган ўқувчиларнинг ота-онасига нисбатан жарима қўлланилишига асос бўлади, ўқув марказига эмас.
Агар ўқувчи дарс вақтида мактабда дарс машғулотларида қатнашмаётгани аниқланса, бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади.
Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Сизнинг “Мен энди ҳар бир ўқувчидан қайси пайтда мактабда ўқишини сўраб юришим керакми?” деган саволингиз ноўрин. Сабаби мактабларда дарслар кундузги шаклда ташкил этилади ва бунда дарс вақти ўзгарувчан эмас, аниқ мезон асосида дарс жадвалида ҳар бир чоракда белгиланади.
Сизнинг бундай мажбуриятингиз йўқ, лекин ўқув маркази бўладими бошқами, улар ўқувчиларни мактабдан ташқари бўш вақтида ташкил этилиши керак.
Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonsulti. A.Abdusheripov