s
USD: Rub: Eur:
2023-11-24 339

Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–874-сон, 31.10.2023 й.) билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

 

-Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра:

 

-Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни рағбатлантириш:

 

-БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача  (4 млн 950 минг сўмдан 9 млн 900 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

 

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат

кўрсатиш маркази бош юристконсулти:                                         У.Алламов

 

Мавзуга оид