s
USD: Rub: Eur:
2023-11-24 186

Уй-жой сотиб олиш учун субсидия олувчи автоматлаштирилган тизим орқали аникланади.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни қуйидаги ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш (аниқлаш) subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизимида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

ариза берувчининг "Labor — migration" дастурида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги;

ариза берувчининг ёш оилалар тоифасига мансублиги ва 30 ёшдан ошмаган фуқаро эканлиги;

ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги.

Субсидия олиш учун ариза берган шахснинг ўзи ва оила аъзоларининг даромади етарли бўлмаган тақдирда тизим орқали аризаси рад қилинишаг сабаб бўлади, яъни қонунчиликка кўра, уй-жой сотиб олиш учун субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилиши белгиланган.

Даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила деб ўртача ойлик даромадлар миқдори қуйидагича бўлган оилалар эътироф этилади:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 млн 646 минг сўмдан 7 млн 840 минг сўмгача);

Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан
9,2 бараваригача (2 млн 646 минг сўмдан 9 млн 16 минг сўмгача).

 

Хонқа туман адлия бўлими бошлиғи Ф.Жаббаров

                                                                 

Мавзуга оид