s
USD: Rub: Eur:
2023-06-06 527

Давлат ижтимоий эҳтиёжманд аҳолини иш билан таъминлашда қўшимча кафолатлар жорий этади.

 

Ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш ёки меҳнат органларининг бепул кўмаги орқали, шунингдек хусусий бандлик агентликларининг хизматлари воситасида иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадир.

Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она, кўп болали оилалардаги ота-оналар;

мактаблар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ҳамда техникумларни тугатган ёшлар;

“Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари, шунингдек ОТМнинг грант асосидаги битирувчилари;

Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизматининг қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;

ногиронлиги бўлган шахслар;

пенсияолди ёшидаги шахслар;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар;

одам савдосидан жабрланганлар.

 

Урганч шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Хушнуд Курязов.

 

 

 

 

 

 

 

Мавзуга оид