s
USD: Rub: Eur:
2022-12-18 637

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлатрўйхатидан ўтказиш такомиллашяпти

 

Бугунги кун ҳаётимизда иқтисодий ва ижтимоийсоҳалар билан биргаликда ҳуқуқий асосларниқамраб олган кўчмас мулк соҳасидаги ислоҳотларалоҳида ўрин тутади.

Шу билан биргаликда соҳадаги қонунчиликларнитушунмаслик ва нотўғри талқин қилиш ўзаротушунмовчиликларга сабаб бўлиши кузатилади.

Халқимиз орасида кўчмас мулк деганда фақаттурар ёки нотурар жой бинолари тушунилиши, ер участкаларини кўчмас мулк сифатидатушунмасликлари гоҳида ўзаро тортишув вабахсларни келтириб чиқаради.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси83-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ 6 турдагиобъектлар кўчмас мулкни ташкил этади.

Булар:

- ер участкалари;

- ер ости бойликлари;

- бинолар;

- иншоотлар;

- кўп йиллик дов-дарахтлар;

- ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк.

Шунингдек бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижараси ҳуқуқи ҳам бир йилдан ортиқ муддатга тузилган шартнома асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Ҳуқуқ эгаси ўз навбатида кўчмас мулк объектининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши асосида унга бўлган ҳуқуққа эга юридик ва жисмоний шахс саналади.

Жорий йил 28 ноябрда «Кўчмас мулкка бўлганҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ – 803-сонли Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонун  қуйидагикўчмас мулк объектларига тадбиқ этилишибелгиланди:

- ер участкаларига; 

- биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилишитугалланмаган объектларга; 

- кўп йиллик дов-дарахтларга; 

- мулкий мажмуа сифатидаги корхонага.

10та боб ва 74та моддадан иборат мазкур Қонунбилан ер ости бойликларига бўлган ҳуқуқларнидавлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқэтилмаслиги белгилаб қўйилди. Шунингдек, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги давлат бошқаруви, кўчмас мулкнинг кадастр йиғма жилдини тайёрлаш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид фаолиятни ташкил этиш, Давлат реестирини юритиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар, кўчмасмулкка бўлган ҳуқуқларни ва уларга оид чекловларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда низоларни судгача ҳал қилишнинг умумий тартиблари белгилаб қўйилди.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг, Махсус ваколатли орган, Давлат кадастрлари палатаси ҳамда унинг ҳудудийбошқармалари ва воситачилар вазифалари алоҳидабелгилаб қўйилди.

Қонун билан Махсус ваколатли орган Давлат солиққўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамдавоситачиларга қуйидагилар кириши белгиланган:

-давлат хизматлари марказлари;

-нотариал идоралар, нотариуслар;

-риэлторлик ташкилотлари;

-тижорат банклари;

-Давлат активларини бошқариш агентлиги.

Ўзбекистон Республикаси Президентинингқарорлари билан бошқа юридик ва жисмонийшахслар ҳам воситачилар сифатида белгиланишимумкин.

 

Наврузбек Аллаберганов,

Давлат кадастрлари палатаси

Хоразм вилояти бошқармаси

Ахборот хизмати бошлиғи – бошлиқ маслаҳатчиси.

 

Мавзуга оид